Жаҳон | 22:01 / 27.06.2023
61197
1 дақиқада ўқилади

Бир қатор давлатлардаги қурбонлик қўчқорининг ўртача нархи таққосланди 

Энг арзон нарх Озарбойжонда, энг қиммат нарх Туркманистонда. 

Фото: Pixabay

Қурбонлик қўчқорининг энг арзон нархи Озарбойжонда – 150 доллардан 170 долларгача (1,7-1,9 млн сўм), деб хабар берди Sputnik. 

Нашр бир қатор мамлакатларда қурбонлик қилинадиган қўчқорнинг ўртача нархини таққослаб кўрди. 

Қайд қилинишича, энг арзон нарх Озарбойжонда – 150 доллардан 170 долларгача (1,7-1,9 млн сўм), энг қиммат нарх Туркманистонда – 300 доллардан 320 долларгача (3,4-3,7 млн сўм). 

Бир қатор мамлакатларда қурбонлик қўчқорининг нархлари:

$150-170 – Озарбойжон (1,7-1,9 млн сўм);

$156-170 – Қозоғистон (1,8-1,9 млн сўм);

$150-175 – Тожикистон (1,7-2,0 млн сўм);

$172-183 – Қирғизистон (1,9-2,1 млн сўм);

$250-270 – Туркия (2,8-3,1 млн сўм);

$250-280 – Ўзбекистон (2,9-3,2 млн сўм);

$300-320 – Туркманистон (3,4-3,7 млн сўм).

Фото: Sputnik

Мавзуга оид