Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Унинг бугунги Туркманистонни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси қайд этилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Қурбон ҳайити билан бир-бирини дилдан табриклади. Ўзбекистон президенти янги Арқадағ шаҳри расман очилгани муносабати билан ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади.
Телефон мулоқоти чоғида мамлакатлар ўртасида савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Барча даражаларда самарали мулоқотлар, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани таъкидланди.
Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
00:30
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
18:47 / 24.12.2024
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
18:11 / 12.12.2024