Ўзбекистон | 17:41 / 01.07.2023
33189
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда еттита машина тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди

Йўл-транспорт ҳодисасининг аввалида юк машинаси Epica'нинг орқа томонидан урилган. Сўнг бошқа машиналар ҳам бир-бири билан тўқнашган.

М-39 Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган қисмида еттита транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва икки киши вафот этган.

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 30 июнь куни соат 10:50 ларда содир бўлган.

Бухоро вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги Chakman шу йўналишда ҳаракатланаётган Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Epika'нинг орқасидан урилган.

Оқибатда Epika йўловчиси, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро воқеа жойида, яна бир йўловчи — Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро шифохонада вафот этган.

Ушбу ЙТҲда Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида яшовчи шахслар бошқарувидаги Sinotruk ва Howo юк машиналари ҳамда Lacetti, Cobalt, Nexia-3 енгил машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда, уларга турли даражада техник шикаст етган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид