Спорт | 18:58 / 04.07.2023
18114
1 дақиқада ўқилади

Ҳожимат Эркинов «Пахтакор»га қайтди

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ҳожимат Эркинов фаолиятини яна Суперлигада давом эттиради.

Фото: Пахтакор

«Пахтакор» клуби жамоа тарбияланувчиси саналмиш 22 ёшли футболчининг ижара асосида қайтганини эълон қилди. Москванинг «Торпедо» клуби Эркиновни Тошкент жамоасига бир йиллик ижарага берган.

Ҳожимат «шерлар» сафида Суперлигада жами 37 ўйинда 6 гол, ОЧЛда эса 13 баҳсда 2 гол муаллифига айланган. У 2022 йилда Россия клубига трансфер қилинганди. 

«Мени тарбиялаган қадрдон жамоам «Пахтакор»га қайтганимдан хурсандман. Суперлиганинг 2-даврасида чемпионлик анъанасини давом эттиришда ёрдам беришни хоҳлайман», - дейди футболчи.

Маълумот учун, Ҳожимат якунланган мавсум РПЛдаги 20 ўйинда битта ассистга муаллифлик қилди. «Торпедо» эса 13 очко билан сўнгги 16-ўринни эгаллаб, Россия Премьер-лигасини тарк этганди.

Мавзуга оид