Ўзбекистон | 08:23 / 10.07.2023
7261
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда никоҳлар сони камайгани қайд этилди

Жорий йилнинг биринчи ярми давомида нечта никоҳ қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 1-ярми давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 98 603 та никоҳ қайд этилган.

“Давлат хизматлари янгиликлари” хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 517 тага кам.

Шулар жумласидан:

эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида - 79 407 та;
эр ва хотин 50 ёшдан ошганлар ўртасида  - 744 та.

Ҳудудлар кесимида:

30 ёшгача бўлганлар ўртасида Самарқанд вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этди;
50 ёшдан ошганлар ўртасида Тошкент шаҳар энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Мавзуга оид