Ўзбекистон | 07:32 / 11.07.2023
13694
1 дақиқада ўқилади

Қурбон ҳайити байрамида 1 млн 163 минг ўзбекистонлик саёҳатга чиқди

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жорий йилнинг 28 июнь – 2 июль кунлари мамлакат аҳолиси учун 5 кунлик дам олиш эълон қилинган эди.

Фото: Kun.uz

Шу кунларда республика бўйича жами 1 млн 163,1 минг маҳаллий аҳоли маҳаллий саёҳатларга чиқди.

Жумладан, Сурхондарё вилоятига 255 минг, Самарқанд вилоятига 215 минг, Хоразм вилоятига 116,1 минг, Тошкент вилоятига 88,7 минг, Қашқадарё вилоятига 85 минг, Тошкент шаҳрига 78,5 минг, Бухоро вилоятига 70,0 минг нафар аҳоли зиёрат ва турли мақсадларда ташриф буюрган.

Маҳаллий аҳолига Қурбон ҳайити байрамида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида республика бўйича 600 дан ортиқ жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, оилавий меҳмон уйлари) томонидан 10 фоиздан 40 фоизгача махсус чегирмалар тақдим этилди.

Ҳудудлардаги 330 та овқатланиш шохобчалари ташриф буюрганларга 5 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар жорий қилди. Тошкент шаҳридаги 60 та овқатланиш масканида жорий қилинган чегирмадан 28 минг нафардан ортиқ сайёҳ фойдаланган.

Мавзуга оид