Ўзбекистон | 11:33 / 12.07.2023
33757
3 дақиқада ўқилади

22 йиллик раҳбардан 1 йиллик ҳокимгача – президент кимларни ишдан олди? 

Шавкат Мирзиёев 11 июл куни ўтказган видеоселектор йиғилишида кўплаб амалдорлар лавозимларидан олди. Яна бир нечтаси интизомий жазога тортилди.

Президент Шавкат Мирзиёев инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда инвестиция муҳити қониқарсиз бўлган ўнта туман ва 2 та шаҳар ҳокимларини лавозимдан озод қилиш бўйича топшириқ берилди.

Булар Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев, Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов, Бухоро тумани ҳокими Хайрулло Жўраев, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев, Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов, Пайариқ тумани ҳокими Зафар Эргашев, Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозилов, Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқулов, Оққўрғон тумани ҳокими Алишер Каримжонов, Навоий шаҳри ҳокими Муратхан Эгамқулов ва Янгийўл шаҳри ҳокими Фарҳод Мирзаев. 

Султонбой Йўлдошев
Хайрулло Жўраев
Сайдимқул Бегимқулов
Элёрбек Набижонов
Шерали Санаев
Муратхан Эгамқулов
Дилмурод Фозилов
Зафар Эргашев
Сайфиддин Низомов
Нодир Эркаев
Фарҳод Мирзаев
Алишер Каримжонов

Энди уларнинг фаолиятини Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси ўрганади.

Бу тозалашлар ҳукумат таркибидаги амалдорларни ҳам четлаб ўтмади. Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун:

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Бахтиёр Камалов;

Бахтиёр Камалов

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов;

Абдусамат Мўминов

“Сувтаъминот” раҳбари Соҳиб Саифназаров;

Соҳиб Саифназаров

“Темирйўл” раҳбари Ҳусниддин Ҳосиловларни ҳам ишдан олди.

Ҳусниддин Ҳосилов

Ишдан олинганлар қаторида “Автойўл” қўмитаси раиси, 22 йилдан буён Ўзбекистон йўл хўжалигига раҳбарлик қилиб келаётган Абдураҳмон Абдувалиев ҳам бор.

Абдураҳмон Абдувалиев

Ишдан олинган ҳокимлар орасида эса энг кам муддат лавозимда бўлгани Навоий шаҳри ҳокими Муратхан Эгамқулов бўлди. У 2022 йилнинг май ойида ушбу лавозимга тайинланганди. 

Бундан ташқари “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга ҳайфсан қўлланди.  

Мавзуга оид