Ўзбекистон | 07:53 / 13.07.2023
5355
1 дақиқада ўқилади

2023 йилнинг биринчи ярмида 24 та янги давлат хизмати ишга туширилди

6 ойда давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органлар томонидан 64 853 та қонун ҳужжати бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг 1-ярмида 24 та янги давлат хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълумот берди.

Қайд этилишича, янги давлат хизматларидан 12 таси - Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, қолган 12 таси - "Лицензия" ахборот тизимида.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органлар томонидан 64 853 та қонун ҳужжатининг бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Шундан 46 078 таси муддат бузилиш, 7 660 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 1 188 таси тўғридан тўғри давлат хизматларини кўрсатиш, 4657 таси асоссиз рад этиш, 20 таси ваколатли идоранинг қонуний талабини бажармаслик, 5 250 таси бошқа қонун бузилиши ҳолатларини ташкил қилган. 

Соғлиқни сақлаш идораларида 8 966 тадан, кадастр ташкилотларида 8 728 тадан, қурилиш ва архитектура идораларида 6 291 тадан, “Ўзсувтаъминот”да 5 308 тадан, “Ҳудудгазтаъминот”да 4 776 тадан ортиқ қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Мавзуга оид