Спорт | 08:22 / 17.07.2023
18628
1 дақиқада ўқилади

«Интер Майами» Месси ва Бускетснинг таништирув маросимини ўтказди

АҚШ клуби жамоанинг янги аъзолари – Лионель Месси ва Серхио Бускетсни расман таништирди.

Фото: Getty Images

Ёмғир остида ўтган маросимда Лионель Мессига 10-рақам, Серхио Бускетсга эса 5-рақамли клуб либослари топширилди.

Қайд этиш жоиз, тақдимот маросимида Флорида штати клубининг уй аренаси томошабинлар билан тўлди. Тадбирда «Интер Майами» хўжайинларидан бири Дэвид Бекҳэм ва бош мураббий Херардо Мартино иштирок этиб, МЛСнинг янги юлдузларини америкалик мухлисларга таништиришди.

Маълумот учун, 36 ёшли аргентиналик юлдуз «Интер Майами» билан 2025 йилнинг 31 декабрь кунига қадар шартнома имзолаганди.

Мавзуга оид