Жамият | 18:00 / 24.07.2023
14533
1 дақиқада ўқилади

Толимаржон ИЭС: 1065 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмалари қурилишига старт берилди

Аввал хабар берганимиздек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳамда “Толимаржон ИЭС” АЖда Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.” ва Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компаниялари билан 1065 МВт қувватга эга навбатдаги буғ-газ қурилмаларини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди. Бугун, 24 июль куни мазкур энергоблокларнинг қурилишига старт берилди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Унга кўра, 2025 йил якунига қадар станцияда умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилади. Лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.” ва Япониянинг“Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми қатнашмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 771,8 миллион долларга тенг.  

Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган. 

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, корхона томонидан йилига қўшимча 8,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 600 млн кубметр табиий газ тежалишига эришилади.

Яна бир эътиборли жиҳати, атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1500 тоннага камаяди ҳамда 112 та янги иш ўрни яратилади. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид