Ўзбекистон | 11:04 / 26.07.2023
16031
1 дақиқада ўқилади

Қонликўл туманига янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманига янги раҳбар тайинланди.

Баҳром Султонов

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, Баҳром Султонов Қонликўл тумани ҳокими сифатида иш бошлади.

Б.Султонов тайинловга қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки департамент директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, шу кунга қадар Абу-Бакир Ибрагимов Қонликўл тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. Унинг ишдан олинишига нима сабаб бўлгани ва янги иш жойи тўғрисида хабар берилмаган.

Абу-Бакир Ибрагимов 2020 йил сентябр ойи ўрталарида Қонликўл туманига раҳбар этиб тайинланганди.

Қонликўл туманининг ундан аввалги ҳокими Давлат Толибаев 2020 йил июл ойида коронавирус оқибатида вафот этганди.

Мавзуга оид