Ўзбекистон | 11:04 / 28.07.2023
6429
1 дақиқада ўқилади

Олмазор туманида электр таъминоти қисман ўчирилди

Носозлик бугун соат 14:00 га қадар бартараф этилиши ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланиши айтилган.

Бугун, 28 июл куни соат 07:50 да Тошкент шаҳридаги «Библиотечная» подстанциясида носозлик юзага келди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Олмазор тумани истеъмолчилари (Қорасарой, Сағбон, Ғалаба боғидаги жами 520 та хонадон) қисман электр таъминотидан узилган.

Қайд этилишича, ҳозирда махсус бригада томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Носозлик бугун соат 14:00 га қадар бартараф этилиши ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланиши айтилган.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Мавзуга оид