Ўзбекистон | 18:53 / 28.07.2023
7580
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида қуввати 200 KW бўлган микро ГЭС ишга туширилди
«Испайсой» микро ГЭС ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариши ҳажми 1,75 млн KW·соатни ташкил этади.
28 июль куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Пскем дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микро ГЭС ишга туширилди.
«Испайсой» микро ГЭС қуввати 200 KW бўлиб, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариши ҳажми 1,75 млн KW·соатни ташкил этади.
Испайсой Бўстонлиқ тумани, Испай қишлоғидан оқиб ўтувчи Пскем дарёсига қуйилувчи сой бўлиб, узунлиги 13 км. Унинг ўртача йиллик сув сарфи секундига 2,4 м3.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
23:12 / 12.12.2024
Самарқандда 5,5 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди
18:33 / 03.12.2024
Тошкентда 4 декабр куни электр таъминотидан узиладиган ҳудудлар маълум қилинди
19:04 / 02.12.2024