Жаҳон | 11:05 / 28.07.2023
7084
2 дақиқада ўқилади

ЕМБ базавий ставкаларни кетма-кет тўққизинчи марта оширди

Евроҳудудда доимий юқори инфляцияга қарши курашда ЕМБ фоиз ставкаларини 0,25 фоизга оширди. Бир кун аввал АҚШ Федерал захира тизими базавий ставкани деярли чорак аср ичида рекорд даражага кўтарди.

Фото: Getty Images

Европа Марказий банки (ЕМБ) евроҳудудда юқори инфляцияга қарши кураш мақсадида кетма-кет тўққизинчи марта базавий фоиз ставкаларини оширди. ЕМБ кенгаши 28 июль, пайшанба куни ушбу асосий кўрсаткичларни яна 0,25 фоиз пунктга оширишга қарор қилди. Натижада, тижорат банклари ЕМБдан қарз олишлари мумкин бўлган базавий ставка 4,25 фоизга кўтарилди. Охирги марта ставка 2008 йил октябрь ойида глобал молиявий инқироз бошида шундай даражада бўлган эди. 

Шу билан бирга, ЕМБнинг депозитлар бўйича базавий ставкаси 3,75 фоизга, маржинал кредитлар бўйича ставкаси эса 4,5 фоизгача оширилди. 

Кўп йиллик ноль ва ҳатто салбий базавий ставкалардан сўнг, Европа регулятори юқори инфляция туфайли ушбу кўрсаткични 2022 йил июлидан бери доимий равишда ошириб келмоқда. Бир кун аввал АҚШ Федерал захира тизими базавий ставкасини сўнгги 22 йил ичида рекорд даражага – 5,25-5,5 фоизгача оширди. 

Юқори фоиз ставкалари кредитларни қимматроқ қилади. Бу талабни секинлаштириши ва нархларни пасайтириши мумкин. Шу билан бирга, қиммат кредитлар иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Мавзуга оид