«Сурхон» «кончилар»ни «Жар»да мағлуб этган ўйиндан фотожамланма
Суперлига 14-турининг кутилмаган натижаларидан бири Тошкентда кузатилди.
29 июль куни Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК жамоаси «Жар» стадионида «Сурхон»ни қабул қилиб, 2-даврани мағлубият билан бошлади. Сергей Токов бошқарувидаги нисбатан ёш таркибга эга термизликлар анча тажрибали таркибга эга бўлган Олмалиқ клубидан устун келди.
ОКМК «Сурхон»га қарши баҳсда ҳисобни очган бўлса-да, термизликлар 3та гол билан жавоб қайтаришди. Ўйин якунида олмалиқликлар яримҳимоячиси Абдулла Абдуллаев дублини расмийлаштирган бўлса-да, бу жамоасини мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади – 2:3. ОКМК турнир жадвалида 5-ўринда қолди, «Сурхон» 22 очко билан 6-ўринга кўтарилди.
Tribuna.uz фотомухбири Ҳасан Юсупов мазкур беллашувдан фотожамланма тайёрлади.
Мавзуга оид
13:54 / 12.12.2024
Газпромбанкка қарши санкциялар Ўзбекистон мис саноати ривожини хавф остига қўяди — The Diplomat
17:30 / 11.12.2024
ОКМКда инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда: комбинатнинг янги босқичи ва келажаги ҳақида маълумот берилди
21:47 / 20.11.2024
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
17:00 / 02.11.2024