Ўзбекистон | 08:38 / 01.08.2023
10531
2 дақиқада ўқилади

«Ўзатом»га янги директор тайинланди

Энергетика вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзгаришларга кўра:

  • Баҳром Мансуров Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида;
  • Илҳом Неъматуллаев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Баҳром Мансуров Украинадаги Ивано-Франковск нефт ва газ институтини тамомлаган. У “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шуъба корхонаси бош технологи, бош муҳандиси, директори, “Ўзтрансгаз” бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари - бош муҳандиси бўлган. 

Баҳром Мансуров

Баҳром Мансуров 2019 йилдан буён Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Илҳом Неъматуллаев Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бундан олдин у Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлган.

Илҳом Неъматуллаев

2019 йилнинг феврал ойи ўрталарида «Ўзатом» агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимини сақлаб қолган. 2022 йилнинг сентябр ойи охирларида Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири бўлди.

Мавзуга оид