Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ҳабиб Сирожиддинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Тайинловга қадар Ҳ.Сирожиддинов Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, шу вақтга қадар Аваз Ўринбоев Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келганди.
У июль ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ишдан олинди.
Бундан ташқари, вилоят солиқ бошқармаси раҳбари ҳамда бир шаҳар ва бир туман ҳокими, бир туман солиқчиси ишдан кетди, шунингдек, бир қанча маҳаллий мансабдорларга ҳайфсан берилди.
Мавзуга оид
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
21:23 / 21.12.2024
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
16:56 / 20.12.2024