Ўзбекистон | 12:14 / 04.08.2023
9637
2 дақиқада ўқилади

Судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари кузатилгани маълум қилинди

2023 йилда учта шундай ҳолат аниқланган бўлиб, улардан бири бўйича жиноят иши қўзғатилган, 2 та ҳолат ўрганилмоқда.

Фото: Getty Images

2023 йилнинг ўтган олти ойида судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокуратурага 3 та тақдимнома киритилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров маълум қилди.

Таъкидланишича, Бош прокуратурага киритилган тақдимномалар асосида 1 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, 2 та ҳолат эса ўрганилмоқда.

“Тизимда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳам Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари сирасига киради. Кенгаш судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлиги, суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик асослари, шунингдек, судларда давлат божини белгилаш ва ундириш масалаларига оид ҳуқуқий қўлланмалар тайёрланиб, уларнинг электрон шакллари Кенгаш веб-сайтига жойлантирилди”, дейди Турсунали Акбаров.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда одил судловга аралашиш билан боғлиқ 4 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга киритилган тақдимномалар асосида айбдор шахсларга нисбатан 2 та жиноят иши ва 2 та маъмурий иш қўзғатилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид