Ўзбекистон | 08:51 / 19.08.2023
11856
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп саноат корхоналари қайси ҳудудларда фаолият юритаётгани айтилди

Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 фоизга ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми:

  • тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм;
  • кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм;
  • металлургия саноати – 57,8 трлн сўм;
  • кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм.

Мавзуга оид