Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди
Лицензия ИИБ томонидан юридик шахсга берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Киритилаётган ўзгартиришлар билан автомактабларнинг фаолиятини лицензиялаш паспорти тасдиқланмоқда, унга кўра:
- лицензия юридик шахсга берилади;
- лицензияловчи орган – ИИВ;
- аризани кўриб чиқиш учун йиғим миқдори – БҲМ 2 баравари, лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори – БҲМнинг 10 баравари;
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг хулосаси;
- педагогик кадрлар ҳақида маълумот;
- ўқув режа ва дастурларининг электрон нусхалари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради.
Мавзуга оид
11:11
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди
16:15 / 18.12.2024
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
18:23 / 21.11.2024