Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди
Аёл бу борада дунё рекордини такрорлади.
Камерунда яшовчи Антония Маду Обианужу бир вақтнинг ўзида тўққизта болани туғди. 45 ёшли аёл ЭКО усули орқали ҳомиладор бўлган.
Антония олти нафар қиз ва уч нафар ўғилнинг онаси бўлди. Аёл ультратовуш текширувидан ўтганидан кейин эгизакларни кутаётган эди. Шу сабабли тўққиз нафар фарзанднинг туғилиши кутилмаган воқеа бўлди. Обианужо сўзларига кўра, содир бўлган воқеа уни «Худо учун имконсиз нарса йўқлигига» ишонтирган.
Бунгача Антония икки фарзандга эга эди: 14 ёшли эгизаклар - ўғил ва қиз.
Mimi Mefo Info нашри маълумотларига кўра, Антония бир вақтнинг ўзида тўққиз нафар чақалоқни дунёга келтирган дунёдаги иккинчи аёл бўлди. Ундан олдин Мали фуқароси Ҳалима Сиссе 2021 йилда шунча бола туғган эди. Кейинчалик, у Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Мавзуга оид
20:10 / 25.12.2024
Ўзбекистон учун синов: Аҳоли кўпайиши билан, инсон капитали ҳам ўсиши керак
10:54 / 09.12.2024
Токиода туғилиш даражасини ошириш ва ишлайдиган оналарни қўллаб-қувватлаш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
18:08 / 07.12.2024
Европа Иттифоқида туғилиш даражаси рекорд даражада пасайди
16:43 / 07.12.2024