Давлат театрлари ва концерт муассасаларига KPI ўрнатилмоқда
Давлат театрлари ва концерт муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинги белгиланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда рағбатлантириш тартиби жорий этилиши муносабати билан “Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан давлат театрлари ва концерт муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинги белгиланмоқда. Энг юқори баҳо – 100 балл. Рейтингдан келиб чиқиб улар тоифа (гуруҳ)ларга тақсимланади. Тоифа (гуруҳ)га қараб ходимларнинг базавий ойлик маоши миқдори белгиланади.
Давлат театрлари ва концерт муассасалари учун 8 та мезон ўрнатилмоқда, улар қаторида – янги спектакллар сони, шахсий бино ва техниканинг мавжудлиги, веб-саҳифани юритилиш ҳолати ва бошқалар бор.
100 баллни тўплаш учун давлат театри: йилига камида 4 та янги спектакль қўйиши; жорий репертуарда камида 25 спектаклга эга бўлиши; бир йилда камида 240 спектакль қўйиши; камида 2 та халқаро ва 6 та республика миқёсидаги гастроль ташкил этиши; зални ўртача камида 70 нафар томошабин билан тўлдириш; муассасанинг умумий харажатларига даромадлар улуши 15 фоизни ташкил этиши; веб-саҳифасининг камида 80 фоизга юритилиши.
Мавзуга оид
20:36 / 17.12.2024
Россиялик режиссёр Ўзбекистон ДАКТ бадиий раҳбари этиб тайинланди
18:47 / 04.12.2024
Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади
14:50 / 16.09.2024
Буюк Британияда “Лазги” спектакли намойиш этилди
12:29 / 23.05.2024