Жамият | 15:22 / 31.08.2023
14373
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон аҳолисининг 74,1 фоизи ўз ҳаётидан жуда мамнун” — “Ижтимоий фикр”

Фото: Kun.uz

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳаётидан қониқадими, мазмунидаги жамоатчилик сўрови ўтказилди, дея хабар берди ЎзА.

Маълум қилинишича, сўровда қатнашганларнинг 74,1 фоизи ҳаётдан ва ишларнинг ҳозирги ҳолатидан жуда мамнун. Қолган 13,7 фоиз одамлар эса ҳаётидан қониқишларини айтган. Ҳар ўнинчи респондент “қисман қониқишини” билдирган.

Сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар ўзларининг ўтган йилдаги моддий аҳволи ва молиявий ҳолатини баҳолай туриб, фуқароларнинг аксарияти – 66,1 фоизи яхшиланишларни ҳам қайд этган. Қолган 27,5 фоиз фуқаролар у аввалгидек яхши даражада қолди деб ҳисоблади.

Таъкидланишича, ижтимоий сўровнома натижалари ўзбекистонликларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Улар мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши ҳақида ижобий фикрда ва ўзгаришларни ўз ҳаётида сезаётганини билдирган.

Мавзуга оид