Ўзбекистон | 07:15 / 02.09.2023
7648
1 дақиқада ўқилади

Ётоқхона тўловида айрим талабаларга имтиёз берилиши мумкин

Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни олий таълим муассасалари кенгаши белгилайди.

Фото: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Имтиёз қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:

ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади - кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар; чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар); меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари; ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.

умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади - умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари; вазифасини намунали бажараётган талабалар кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.

Мавзуга оид