Спорт | 19:38 / 04.09.2023
18601
1 дақиқада ўқилади

Саудия ва Эрон клублари 7 йиллик танаффусдан кейин яна бир-бирининг майдонида ўйнайдиган бўлди

Саудия ҳамда Эрон клублари эндиликда ОФК доирасидаги ўйинларда бир-бирининг майдонида ўйнай олади. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси расман эълон қилди.

Фото: Tribuna.uz

2016 йилдан буён икки давлат жамоалари ўртасидаги ўзаро учрашувлар нейтрал майдонда ўтказилар, бунга Саудия ва Эрон ўртасидаги сиёсий муносабатлар мураккаблашгани сабаб эди. Ўтган йилдан бошлаб икки давлат ўртасидаги алоқалар яхшилангач, ОФК ортиқ ўйинларни нейтрал майдонда ўтказишга асос йўқ деб топган.

ОФК хабарида айтилишича, Саудия ва Эрон футбол иттифоқлари бу борада ўз розилигини билдирган. Энди эронлик ва саудиялик мухлислар ўз жамоаларининг ушбу мамлакатдаги меҳмон ўйинларини кузатишида ҳам муаммо бўлмайди.

Мавзуга оид