Ўзбекистон | 07:55 / 06.09.2023
10423
1 дақиқада ўқилади

Иккита ОТМга янги ректорлар тайинланди

Ўзбекистонда иккита олий таълим муассасасига янги ректор тайинланди.

Ривожиддин Каримов Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ректори лавозимида, Шавкат Ҳасанов Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори лавозимида иш бошлади.

Ривожиддин Каримов 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган. У 1999 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2006 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги – лингвистика (инглиз тили). Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.

Тайинловга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таржимонлик факультети декани лавозимида фаолият олиб борган.

Шавкат Ҳасанов 1974 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 1996 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. 2006 йилда иқтисод фанлари номзоди, 2017 йилда эса иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражалари ҳамда 2011 йилда доцент, 2022 йилда профессор илмий унвонларига эришган. 

Ш.Ҳасанов 2020 йил сентябр ойидан Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали директори лавозимида фаолият олиб борган.

Мавзуга оид