Жаҳон | 15:22 / 08.09.2023
17768
5 дақиқада ўқилади

Ростовга дрон зарбаси ва Донецкдаги сайлов. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 561-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Пентагон Украина ҳарбий эҳтиёжлари учун 600 миллион доллар ажратади, бу ёрдам миналардан тозалаш ускуналари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, артиллерия ўқ-дориларини ўз ичига олади.
  • Илон Маскнинг Уолтер Айзексон томонидан ёзилган биографиясида айтилишича, 2022 йилда бизнесмен Украина қуролли кучларининг Россия флотига ҳужумини барбод этиш учун Қрим атрофида Starlink тизимини ўчириб қўйишга кўрсатма берган. Маск бунга жавобан сунъий йўлдошни ўчириб қўйишга буйруқ бермагани, чунки яриморолда тизим шусиз ҳам ишламаганини айтган. У шунингдек украин ҳарбийлари сўровига кўра Россия флотига ҳужум қилиш учун Starlink’ни ёқишни рад қилганини қайд этган. Маск бундай қарор қабул қилишига сабаб Россиянинг жавобан ядровий қуролдан фойдаланишидан чўчиши бўлган.
  • «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчиларни ёллашни тўхтатди, дейилади ташкилотнинг йирик чатида. «Медиазона» маълумотига кўра, «пул билан муаммо юзага келгани» туфайли одамларни ёллаш тўхтатилган.
  • Петербургда мудофаа вазирлиги илтимосига кўра, Лелинград қамали якунланганининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бекор қилинди, у 2024 йил 27 январ куни ўтказилиши белгиланганди.
  • Волгоград области кенг кўламли уруш бошланганидан буён илк бор дронлар ҳужумига йўлиқди. Дрон уриб туширилган, у ҳарбий қисм ҳудудига қулаган.
  • «Госуслуги» («Давлат хизматлари») порталида аннексия қилинган регионлар аҳолиси учун «Я в России» («Мен Россиядаман») лойиҳаси ишга туширилди. Унинг ташкил этилиши Дмитрий Медведевнинг 28 ёшли ўғли томонидан мувофиқлаштирилган.
  • Россия ФХХ Россия авиатехника қисмларининг Европага, «жумладан Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун» ноқонуний етказиб берилиши фош этилгани ҳақида эълон қилди.

Украина ҚКнинг Бахмут яқинидаги тиббиёт пункти

Бахмут атрофида жойлашган тиббий барқарорлаштириш пунктида украин аскарларига ёрдам кўрсатаётган шифокорлар
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ярадор ҳарбий хизматчилар шифокор учун навбатда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ракета портлашидан кейинги Константиновка

6 сентябр куни Донецк областининг Константиновка шаҳрида ракета портлаши оқибатида, Украина томони расмийларига кўра, 16 киши ҳалок бўлиб, яна 33 киши яраланган. Зарба фуқаролик объектларига келган — бозор, дўконлар, дорихона, маъмурий бино, шунингдек, турар жой биноси. Украина ҳукумати Россияни Константиновка бўйлаб зарба беришда айблаган. Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқот гуруҳи асосчиси Руслан Левиев эса ракета украинларники бўлган бўлиши мумкинлигини айтган. Россия ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Донецкдаги ҳаёт 

Аннексия қилинган «ДХР»даги қабристон
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Донецкда «Единая Россия» партияси ташвиқоти. Аннексия қилинган «ДХР» ҳудудида илк бор Россия сайловлари ўтказилади 
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Донецк осмонида учаётган вертолёт
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Ростовда дрон портлаши 

7 сентябрга ўтар кечаси Ростов-на-Донда украинларнинг икки дрони қулаб тушди, улар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари воситалари томонидан уриб туширилган. Дронлардан бири шаҳарнинг ғарбий қисмига тушган, иккинчиси эса — марказга. Бир қанча бинолар фасадлари шикастланган ва дераза ойналари тўкилиб тушган.
AP / Scanpix / LETA
Ростов-на-Донга дронлар ҳужуми чоғида бир киши жароҳат олган. У оёғидаги жароҳат билан шифокорларга мурожаат қилган, аммо якунда шифохонага ётишдан бош тортган.
EPA / Scanpix / LETA

Ростов-на-Донда коммунал хизмат ходимлари дрон қулаган ҳудуддаги тротуарни супурмоқда
Olga Maltseva / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид