Ўзбекистон | 11:00 / 13.09.2023
7265
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Қандай қилиб 11-синфдаёқ IT йўналиши бўйича университетга кафолатли кириш

Фото: IT Park University

IT Park University муваффақиятли тамомлагандан сўнг автоматик тарзда бакалавр даражасига кириш имкониятини берувчи онлайн тайёрлов курсларини йўлга қўйди. Абитуриентлар математика ва инглиз тили бўйича билимларини талаб этиладиган даражагача ошириб, нуфузли университет талабаси бўлишлари мумкин.

IT Park University тайёрлов курслари кириш имтиҳонларисиз бакалавриатга кириш имкониятини беради. Мактаб ва лицейларнинг битирув синфлари ўқувчилари, шунингдек, IT-мутахассисликка эга бўлишни истовчилар қатнашишлари мумкин. Ўтиш баллини тўплаган тингловчилар биринчи курсга қабул қилинадилар.

«IT Park University Президентимиз топшириқларига биноан, халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири, ёшлар учун IT имкониятларини очишдир. Бизнинг тайёргарлик курсимиз ҳам шунга ҳисса қўшади. У билимлардаги бўшлиқларни тўлдириб, абитуриентга IT Park University’да ўқиш учун зарур бўлган даражага эришишга ёрдам беради.

Тайёргарлик курси — 7 ой давом этадиган, юқори сифатли, самарали ва тўлиқ таълимдир. Бўлажак талаба шу давр мобайнида керакли ҳажмдаги маълумотларни ўзлаштира олади», — деди IT Park University бош директори, Боҳодир Аюпов

IT Park University талабалари биринчи семестрданоқ натижалар кўрсатишмоқда. Шу жумладан, талаба Роман Колесов абитуриентларнинг саволларига тезкор жавоблар беришга мўлжалланган, сунъий интеллектга эга бот яратишга муваффақ бўлиб, уни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Хотамович Шерматовга ҳам тақдим этди.

IT Park University курслари бир қатор афзалликларга эга.

IT университетга кафолатланган кириш 11-синфданоқ

Университетга тайёргарлик ва унинг натижаларини кутиш — ўсмир учун катта стрессдир. Маълум миқдордаги маълумотни ўзлаштириш керак, кириш имтиҳонидан олдинги асабийлашишлар, агар биринчи мартада киришга муваффақ бўлмаса, бир йил йўқотишга ёки унчалик истамаган университетда ўқишга рози бўлишга тўғри келади. Бундан ташқари, ҳаяжон туфайли абитуриент кўпроқ хатога йўл қўйиши ва пастроқ натижа кўрсатиши мумкин.

IT Park University тайёрлов курси — бу қулай муддатда керакли материални ўзлаштириш, билимлар синовидан хотиржам ўтиш, ўтиш балларини тўплаш ва Ўзбекистондаги энг яхши университетда ўз жойини эгаллаш имкониятидир.

Эътиборни IT йўналишида ўқиш учун зарур бўлган билимларга қаратиш

Дастур кўп фанларни қамраб олмасдан, айнан IT мутахассисликларини ўрганиш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Халқаро тажрибага эга ўқитувчилар тингловчиларнинг эътиборини қандай мавзуларга қаратиш кераклигини биладилар.

Курслар 4 та фанни ўз ичига олади:

1) Академик инглиз тили

Абитуриент университетда материални осон ўзлаштира олиши, шунингдек, чет эллик ўқитувчилар ва бошқа талабалар билан мулоқот қила олиши учун, ўқитувчилар абитуриентнинг даражасини Intermediate B1 даражасига етказадилар.

2) Математика 

Математика — дастурчи учун асосдир. Тайёргарлик курсида тингловчилар келажакда кодни самарали ёзиш, алгоритмларнинг ишлашини яхшилаш ва бошқа жараёнларда ёрдам берадиган билимларга эга бўладилар.

3) IT Basics

Бу фан ахборот технологиялари асослари ҳақида тушунча беради ва IT оламига олиб киради. Талабалар биринчи курсга асосий атамалар ва тушунчаларни билган ҳолда келишади.

4) Soft skills

IT лойиҳалари — бу жамоавий ишдир, шунинг учун, ҳамкасблар билан самарали мулоқот ўрнатиш, тақдимот, ўзини ўзи бошқариш ва вақтни тўғри тақсимлаш кўникмаларига эга бўлиш муҳимдир. Soft skills — муваффақиятли карьеранинг муҳим таркибий қисмидир. 

Замонавий таълим шакллари

IT Park University — анъанавий таълим шаклларидан узоқлашган университетдир. Курслар онлайн форматда ўтказилади, бу дунёнинг исталган нуқтасидан ўқиш имконини беради. Бундан ташқари, университет кўпчиликка Америка филмларидан таниш бўлган Flipped learning моделини танлаган.

Ушбу моделда талаба жим тингловчи эмас, балки муҳокаманинг тўлиқ иштирокчисидир. Бу эса, билим олиш жараёни мароқли ва динамик бўлиши учун хизмат қилади.

Таълим фокусини танлаш

IT Park University агар абитуриент фақатгина бир фанни яхшилашни истаса, математика ёки инглиз тилини алоҳида ўқиш имкониятларини таклиф этади. Қулайлик учун 3 та вариант ишлаб чиқилган.

Кенг қамровли Foundation Studies Core барча фанларни ўзлаштириши керак бўлганлар учун мўлжалланган: математика, инглиз тили, IT Basics ва Soft skills. Курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчилар бакалавриат босқичига имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

Foundation Studies Math Boost — бу IT Basics ва Soft skills’ни ўз ичига олган, математика бўйича интенсив курсдир. Курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчилар бакалавриат босқичига имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

Foundation Studies English Boost — бу IT Basics va Soft skills билан тўлдирилган, инглиз тили бўйича интенсив курсдир. Курсни муваффақиятли тамомлаган талабалар инглиз тили бўйича имтиҳондан озод қилинадилар.

Навбатдаги поток 23-октябрда бошланади.

IT Park University’га имтиҳонсиз кириш ҳақида батафсил маълумотни сайтдан билиб олишингиз ва ҳужжатларингизни топширишингиз мумкин.

Ҳозирда 550 000 сўмдан 720 000 сўмгача чегирмалар мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид