Сурхондарёда қўшни давлатдан олиб ўтилаётган қарийб 70 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
Ҳужжатларда бўш деб кўрсатилган юк машинасининг кабинасида 31,9 кг героин ҳамда 37,3 кг гашиш борлиги аниқланган.
Сурхондарёдаги “Сариосиё” чегара божхона постида мамлакатга олиб кирилаётган салкам 70 кг гиёҳванд модда фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постида республика ҳудудига кириб келган юк машинаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилган. Жараёнда юк машинаси ҳужжатларда кўрсатилгани каби “бўш” эмаслиги аниқланган.
Божхона ходимлари ва ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда юк машинаси чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганида, унинг кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрамлар яширилгани фош бўлган. Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда эса уларнинг 30 тасида 31,9 кг оғирликда героин, 36 тасида 37,3 кг оғирликдаги гашиш гиёҳванд моддаси жойлангани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёҳванд моддалар оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 кгни ташкил қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна гиёҳванд моддаси тўхтатилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 13.12.2024
Сариосиёда кўчада йўлбарс юргани рад қилинди
17:41 / 30.10.2024
Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади
16:54 / 26.10.2024
Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди
18:40 / 06.10.2024