Тошкентда электробус ва енгил автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, электробус ва енгил автомобил техник шикастланган.
Миробод туманида Yutong русумли электробус ва енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Жорий йилнинг 15 август куни соат 09:23 да, «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 13Т-сонли «Шимолий вокзал - Сувсоз мавзеси» йўналишда ҳаракатланаётган, ҳайдовчи С.С бошқарувидаги электробус иштирокида ЙТҲ кузатилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, электробус Миробод тумани Сайхун кўчасидан светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, «Электроаппарат» қаршисида олдидан «Нексия» русумли енгил автомобил чиқиб қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, электробус ва енгил автомобил техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
7 сентябр куни пойтахтнинг Бектемир туманида ҳаракатланиб кетаётган электробус автомобилларнинг халал бергани сабаб бетон устунга урилган, оқибатда унинг ичидаги 6 нафар инсон жароҳатланганди.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024