Оғир атлетика: Акбар Жўраев жаҳон чемпиони, Руслан Нуриддинов иккинчи бўлди
Ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди.
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
16 сентябр куни 109 кг вазн тоифасида эркаклар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди.
Даст кўтаришда Акбар Жўраев 189 кг натижа билан биринчи бўлди. Иккинчи ўринни болгариялик Христо Христов (181 кг), учинчи ўринни озарбойжонлик Дадаш Дадашбайли (180 кг) қўлга киритди.
Силтаб кўтаришда Руслан Нуриддинов 227 кг натижа билан биринчи бўлди. Иккинчи ўринни Акбар Жўраев (226 кг), учинчи ўринни озарбойжонлик Дадаш Дадашбайли (223 кг) қўлга киритди.
Умумий ҳисобда 415 кг натижа билан Акбар Жўраев жаҳон чемпиони бўлди. Руслан Нурудинов 407 кг натижа билан иккинчи, Дадаш Дадашбайли 403 кг натижа билан учинчи бўлди.
Ҳар иккала спортчимиз Париж-2024 олимпиадаси йўлланмаси учун очколарни қўлга киритишди.
Мавзуга оид
17:24 / 16.12.2024
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди
22:54 / 14.12.2024
Руслан Нурудинов ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди
16:46 / 10.08.2024
Париж-2024. Акбар Жўраев Ўзбекистон делегациясига биринчи кумуш медални келтирди
20:31 / 20.03.2024