Нуқтайи назар | 16:14 / 16.09.2023
190137
2 дақиқада ўқилади

Қурғоқчилик шароитларида анъанавий деҳқончилик билан шуғулланиб бўлмайди 

ЎзФА катта илмий ходими, биолог олим Бахтиёр Расулов Ўзбекистонга сув танқислиги жиддий хавф солаётганига эътибор қаратиб, бундай вазиятда анъанавий деҳқончилик усуллари қишлоқ хўжалигини сақлаб қололмаслигини, аксинча қўшимча муаммолар келтириб чиқаришини айтди. 

Фото: AP

Сув танқислиги, қурғоқчилик шароитларида деҳқончилик билан шуғулланиб бўлмайди. Анъанавий деҳқончилик бу масалани ечишга ёрдам бермайди. Айтайлик, апрел охири майнинг бошида чигит экилди, иқлим ва ҳарорат оптимал, қулай бўлган шароитда июнга бориб экиннинг биринчи суви берилади. Бу ўртача 30-40 кун ғўза сув ичмай, суғорилмай туради дегани. Сув ичмаслиги эса озиқланмаганини англатади. Биз мана шу жиҳатга эътибор бермаймиз. 

Натижада эса ғўзанинг баргида замбуруғлар кўпаяди. Улар касаллик чиқарадиган замбуруғ ҳисобланади. Кейин илдизни чиритувчи замбуруғлар ҳам бор – буларнинг ҳаммаси замбуруғ табиатли касалликлар саналади. 

Бу турдаги замбуруғлар озуқа ололмагач, [ўсишга] қуввати етмаган ўсимликка хуружи ортиб, уни нобуд қилади. Оқибатда кўп деҳқон, фермерлар чигитни қайта экишга мажбур бўлади. Қайта экканидан кейин, бу – биринчидан, иқтисодий зарар, иккинчидан – ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади.

Бахтиёр Расулов,
биолог

  • Тўлиқ интервьюни шу ерда томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид