Қорабоғлик этник арманлар Арманистонга жўнаб кетяпти
Мамлакат ҳукуматига кўра, Арманистонга Қорабоғдан 5 мингга яқин киши етиб борган. Улар учун Сюник вилоятининг Горис шаҳрида қабул маркази ташкил этилди.
Қорабоғдан минглаб қочқинлар ўтган ҳафта Бокунинг бўлгинчи Озарбойжон ҳудуди устидан қозонилган ғалабасини шарафлаш мақсадида ўтказилган Озарбойжон ва Туркия раҳбарлари саммити олдидан Арманистонга жўнаб кетди. 25 сентябр, душанба кунги ҳолатга кўра, Қорабоғдан Арманистонга камида 4850 киши етиб келган, деб хабар берди Ереван ҳукумати.
Ундан атиги етти соат олдин қочқинлар сони 2900 дан сал кўпроқ экани хабар қилинганди. Уларнинг қарийб 1100 нафари давлат ҳисобидан жойлаштирилди, яна 1000 нафарга яқини эса мустақил жой топди. Арманистоннинг Сюник вилояти Горис шаҳрида янги келганларни қабул қилиш маркази ташкил этилди. Бошпана маҳаллий театр ҳудудида жойлашган.
Арманларнинг чиқиб кетиши кутиляпти
Бир кун аввал ўзини Тоғли Қорабоғ республикаси деб эълон қилган «ҳокимият маслаҳатчиси» Давид Бабаян Қорабоғдан этник арманларнинг оммавий чиқиб кетиши кутилаётганини айтди. «Минтақада 120 минг арман Озарбойжон таркибида яшашни истамайди, уларнинг 99,9 фоизи тарихий ерларини тарк этишни маъқул кўради», - деди у.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбойжоннинг Тоғли Қорабоғда бўлгинчиларни тезда мағлуб этишида Россияни айблади. Ереванда Пашинян ва бутун ҳукумат истеъфосини талаб қилган оммавий намойишлар тўхтамаяпти. Намойишчилар Арманистон Қорабоғга ҳарбий ҳаракатлар давомида ёрдам бермаганидан норози.
Мавзуга оид
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
22:20 / 08.11.2024