Ўзбекистон | 11:03 / 28.09.2023
33425
1 дақиқада ўқилади

Ўт ичидаги ўчирувчилар ва вайроналар. Сергелидаги портлаш жойидан суратлар

Сергели туманидаги омборхонада рўй берган портлаш оқибатларига қарши кураш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 163 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги омборхонада кучли портлаш ортидан бошланган ёнғин оқибатларига қарши кураш ишлари давом эттирилмоқда.

Портлаш кучидан объект атрофидаги кўп қаватли уйлар ва бошқа биноларнинг ойналари синиб кетган. 

Воқеага жойига ФВВнинг барча бўлинмалари, ўнлаб тез ёрдам машиналари, ҳокимлик ва барча куч тузилмалари вакиллари етиб борган. Ёнғинни ўчириш ва аҳолига ёрдам бериш ишларига Мудофаа вазирлиги куч ва техникалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz мухбирлари ёнғин ҳудудидан фоторепортаж тайёрлади.

Мавзуга оид