Ўзбекистон | 09:33 / 28.09.2023
12725
1 дақиқада ўқилади

Сергелидаги портлаш оқибатида «Қурувчилар» метро бекати меъморий қисмига енгил шикаст етган

Бу ҳолат поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Бугун, 28 сентябр тунги вақтда Тошкент шаҳар Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида портлаш ва ёнғин содир бўлди.

«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ерусти ҳалқа йўли «Қурувчилар» бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган.

Маълум қилинишича, аммо бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Барча метро бекатларида поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Бугун, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. 

16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган.

ФВВ ёнғин соат 05:02 да қуршаб олингани, ёнғин майдони қисқартирилиб борилаётгани ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид