СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
ЖССТ Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотни тақдим этган. Нипаҳ инфекцияси бўйича иккита ўлим ҳолати кузатилган.
Ўзбекистон санитария-эпидемиология қўмитаси ижтимоий тармоқларда берилган Ҳиндистоннинг Керала штатида тарқалган Нипах вирусдан икки киши вафот этгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябр ҳолатига кўра, Нипаҳ инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берди.
Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.
Савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлиги эслатиб ўтилган:
шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш;
меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш;
янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичиш;
кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилмаслик.
“Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим ҳисобланишини унутманг”, дейилади расмий маълумотда.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024