Спорт | 08:42 / 03.10.2023
19112
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Шоҳмурод Холмуродов ва Нурислом Тўхтасин ўғли 13-олтин медални келтиришди

Осиё ўйинларида 3 октябр кунги беллашувлар Ўзбекистон учун муваффақиятли давом этмоқда. 

Каноэда 1000 метрга эшкак эшишда Шоҳмурод Холмуродов ва Нурислом Тўхтасин ўғли марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва делегация ҳисобига 13-олтин медални тақдим этишди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ велошосседа Ольга Забелинская ҳам зафар қучганди.

Мавзуга оид