Ўзбекистон | 12:07 / 06.10.2023
7801
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 3 туп чинор дарахти кесиб ташланди

Табиатга қарийб 150 млн сўмлик зарар етказилган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Юқори Чирчиқ туманида чинор дарахтлари кесиб ташлангани маълум бўлди. Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирида аниқланган.

Таъкидланишича, тумандаги «Файзобод» МФЙ ҳудудида 3 туп чинор дарахти кесиб ташланган. Натижада табиатга 148 млн 793 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура аввалроқ 2023 йилда мораторийга қарамай, дарахт кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид