Ғазо секторидан Исроилга ўнлаб ракеталар учирилди
Исроил жануби ва маркази Ғазо секторидан ўққа тутилди. Бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди.
7 октябр, шанба куни тонгда Ғазо секторидан Исроилга ўнлаб ракеталар учирилди. Мамлакат жануби ва маркази, жумладан Тел-Авив нишонга олинди. Бир қатор шаҳарларда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга туширилди. Турар жой биноларига зарар етказилгани ҳақида хабар берилган. Дастлабки маълумотларга кўра, отишма натижасида бир исроиллик ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.
Исроил армияси матбуот хизмати хабарига кўра, номаълум сонли жангчилар ўқотар қуроллар билан Ғазо секторига мамлакатнинг чегара ҳудудларига кириб келган. Аҳолидан ўз уйида қолиш сўралган.
Исроил ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу яқин соатларда хавфсизлик тизими раҳбарияти билан тезкор учрашув ўтказади, дея хабар беради унинг идораси. Мудофаа вазирлиги резервчиларнинг оммавий чақируви ва Ғазо секторидан 80 км радиусда фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилди.
Шанба куни Исроил яҳудий календарига кўра Симхат-Тора байрамини нишонлайди. Байрам арафасида Ғарбий Соҳил ва Ғазо билан чегарадаги чегара пунктлари ёпилди.
ҲАМАС ҳарбий операция бошланганини эълон қилди
Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Дейф ҳужумлардан сўнг Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. ҲАМАС Исроил «жиноятлари»га чек қўйишга қатъий қарор қилди, деди у.
Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС ўз ҳужуми учун «жуда юқори нарх тўлашини» айтди.
Мавзуга оид
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024