Ўзбекистон | 11:38 / 09.10.2023
6191
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Нострификация бўйича тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

10 октябр куни хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтади.

Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ўтказади. Тестда иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топшириладиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан ушбу файлда тўлиқ танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

Тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун уларнинг доимий яшаш ҳудудига яқин бўлган республиканинг 6 та ҳудудида ташкил этилади. Тест синови ўтказиладиган жойлар рўйхати бу ерда кўрсатилган.

Агентлик талабгорлардан имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишни сўрган.

Маълумот учун, 2023 йил март ойидан бошлаб хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. 

Мавзуга оид