Антарктида 1997 йилдан бери 7,5 трлн тонна муз йўқотди — олимлар
Музликлар йўқотилиши иқлим инқирози натижаси. Агарда эриш табиий ўзгаришлар циклида юз берганда музликларнинг қайта тикланишини кўриш мумкин бўларди. Аммо бундай бўлмаяпти.
1997 йилдан буён Антарктида 7,5 триллион тонна муздан айрилди, деб ёзмоқда The Guardian. Бу шелф музликларнинг 40 фоизини ташкил қилади.
Лидс университети олимларининг ҳисоб-китоблари 1997—2021 йиллар давомида Антарктида ғарбида 67 трлн тонна, шарқида бўлса 59 трлн тонна муз эриб кетганини кўрсатмоқда. Соф йўқотиш 7,5 трлн тоннага етган.
«Шелф музлари музликларнинг давоми ҳисобланади. Улар музликларнинг қолдиқлари денгизга оқишини секинлаштиради. Уларнинг эриши ортидан музликлар денгизга кўпроқ тоза сув чиқара бошлайди. Бу эса ўз навбатида Жанубий океан оқимлари бузилишига олиб келиши мумкин. Шелф музликлари ҳолатининг ёмонлашуви бўйича ноаниқ картина мавжуд, бу Антарктида атрофидаги океан ҳарорати, океан оқимлари билан боғлиқ», — дейилади тадқиқотда.
Тадқиқотчилар 100 мингдан ортиқ коинотдан олинган тасвирларни кўриб чиқиб, 25 йил ичида океанга 67 трлн тонна тоза сув тушганини қайд этган.
Тадқиқот раҳбари, эксперт Бенжамин Девисон шелф музликларининг деярли ярми қайта тикланиш белгиларисиз камайиб бораётганини таъкидлаган.
Мавзуга оид
23:55 / 16.12.2024
Дунёдаги энг йирик айсберг яна ҳаракатланишни бошлади
19:19 / 02.12.2024
Дунёда унумсиз ер майдонлари Антрактида майдонидан ошиб кетди
21:39 / 17.09.2024
Олимлар Антарктида устидаги озон тешигининг қисқарганини эълон қилди
00:43 / 13.09.2024