Ўзбекистон | 16:18 / 18.10.2023
26447
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоятида тепловоз Spark билан тўқнашди

Поезд йўловчилари жабрланмаган, автомобил ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Фото: t.me/uzrailways_uz

18 октябр куни Сурхондарё вилоятидаги темирйўл кесишмасида тепловоз Spark автомашинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ Шўрчи-Хайробод участкасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида содир бўлган. У ерда йўл белгилари ва сигнализация ўрнатилган. Поезд фавқулодда тормозланганига қарамай, мазкур ҳодиса рўй берган. Ҳодисага автомашина ҳайдовчиси томонидан ҳаракатланиш қоидаси қўпол равишда бузилгани сабаб бўлгани айтилган.

Тўқнашув оқибатида тепловоз бироз шикастланган, поезд йўловчилари жабрланмаган. Spark ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай, вафот этган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.

Мавзуга оид