Ўзбекистон | 21:28 / 18.10.2023
21249
1 дақиқада ўқилади

Юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди

Бу фанлар уларга чуқурлаштириб ўқитилиши айтилмоқда. 

Мактабларнинг 10- ва 11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Ушбу фанлар ўқувчиларга чуқурлаштириб ўқитилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. 

Йўналишлар қуйидагича:

- математика-физика;

- она тили-чет тили;

- кимё-биология;

- математика-чет тили.

Ҳозир математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар таълим олмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликка кўра, 2024-2025-ўқув йилидан ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятига қараб янги йўналишлар тавсия этилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид