Фронтдаги вазият: Украина қўшини Днипронинг чап соҳилига ўтди
Фронт чизиғидаги украин ҳарбийларига кўра, Украина қуролли кучлари нафақат Россия оккупацияси остидаги ҳудудга ўтишган, балки илк бор Херсон областида Днипро дарёсининг қаттиқ ҳимояланган чап соҳилидаги плацдармни эгаллашган.
Бу жиддий истиқболга эга бўлиши мумкин. Украинанинг жанубдаги қарши ҳужумидан мақсад — Москва 2014 йилда аннексия қилиб олган Қрим яриморолига қуруқлик орқали олиб борувчи йўлакни узиб қўйиш ҳисобланади.
Украина ҚК 46-бригадаси BBC нашрига тақдим этган маълумотга кўра, қўшин Кринки қишлоғини тўлиқ назоратга олиш учун оғир жанглар олиб бормоқда. Уларнинг айтишича, агар бунинг уддасидан чиқилса, илғор бўлинмалар бу йўналишдаги Россия қўшинларини иккига бўлиб юбориш ва уларнинг таъминот линияларини узиб қўйишга қаратилган нисбатан кенг кўламли юриш бошлаш учун таянчга эга бўлади.
Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) маълум қилишича, украин кучлари дарёнинг шарқий соҳилида одатдагидан кўра анча катта кўламдаги қуруқлик амалиётини давом эттирмоқда. Россиялик ҳарбий блогерлар ҳам Кринки қишлоғи ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар фаоллашгани ҳақида ёзмоқда.
Бу ердаги воқеалар барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда: агар дастлабки муваффақиятга эришилса, Украина ҚК бундан фойдаланмай қолмайди. Украинанинг июн ойида бошланган қарши ҳужуми ҳамон секинлик билан, кичик ҳудудий ютуқлар билан чекланиш билан давом этмоқда.
Аммо украин ҳарбийлари ҳатто Кринки қишлоғи эгалланса ҳам, 1944 йилда Нормандияда амалга оширилган десант амалиётининг такрорланиши даргумон эканини тан олишади. Улар BBC мухбирига ўзлари дуч келаётган ва айниқса қиш яқинлашаётгани туфайли кучаяётган хавф ҳамда муаммолар ҳақида сўзлаб беришган.
46-бригада узун фронт чизиғидаги участкалардан бирида жанг олиб бормоқда. Унинг олдига Украина ҚКнинг Запорижжя областидаги бошқа қисмлариники билан бир хил вазифа қўйилган — Россиянинг Қрим яриморолига борувчи қуруқлик йўлини тўсиб қўйиш.
Украин ҳарбийларининг сўзларига кўра, Запорижжя областида улар Вербове қишлоғи яқинида Россия мудофаасининг биринчи чизиғини қисман бузиб ўтишга муваффақ бўлган, шунингдек, омборлар ва ҳарбий зарбалар бўйлаб муваффақиятли зарбалар йўлланган, аммо ютуқлар чекланган даражада.
Улар россияликларнинг кучли истеҳкомлари ва Россия авиациясининг логистик маршрутлар бўйлаб ҳар кунги ҳужумлари ҳақида хабар берган — шу билан бирга, уларнинг сўзларига кўра, украин ҳарбийлари ҳаводан қўллаб-қувватланмаяпти.
Россия қўшинлари шу вақтгача мудофааланган бўлса, энди ҳужумга ўтаётгани айтилган.
Қиш яқинлашиши билан шароит икки томон учун ҳам ёмонлашади. Ёмғирли об-ҳаво дронлар, разведка техникалари ва авиация фаолиятига таъсир қилади.
Аммо ҳарбийлар ҳарбий ҳаракатлар тўхташига умид қила олмайди. «Қиш биз учун нафас ростлаш вақти бўлмайди», — дейишган улар.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024