Жаҳон | 22:56 / 23.10.2023
5764
1 дақиқада ўқилади

Туркия яшаш учун рухсатнома талабларини кучайтирди

Энди кўчмас мулк сотиб олиш орқали рухсатномага эга бўлиш учун мулк қиймати камида 200 минг долларга тенг бўлиши шарт.

Фото: Kun.uz

Туркияда 16 октябрдан бошлаб, кўчмас мулк сотиб олганда бериладиган яшаш учун рухсатнома талаблари кучайтирилди.

Қайд қилинишича, энди яшаш учун рухсатнома олиш имконини берадиган кўчмас мулкнинг қиймати 200 минг доллар бўлиши шарт. Бу ҳақда Туркия миграция хизмати бошқармаси мамлакат кўчмас мулк компанияларига хабар жўнатган.

Илгари, яшаш учун рухсатнома олиш учун чет элликлар Истанбул, Анқара ва Анталияда 75 минг доллар, бошқа ҳудудларда эса 50 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олиши талаб қилинар эди.

Туркия миграция хизмати бошқармаси шартлар нега кучайтирилгани ҳақида хабар бермаган.

The Insider нашри маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини ортидан, Туркияда россияликлар томонидан кўчмас мулк ва яшаш учун рухсатномага бўлган талаб ортган.

Мавзуга оид