Ўзбекистон | 10:15 / 26.10.2023
9856
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланиши маълум қилинди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланиши билан боғлиқ турли фикрлар кўпаймоқда. Пойтахт ҳокимлиги бу борада расмий маълумот билан чиқди.

Қайд этилишича, иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади. 

Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

“Тошкент шаҳри аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид