Ўзбекистон | 09:08 / 26.10.2023
5307
4 дақиқада ўқилади

UZTELECOM “ICT Week Uzbekistan – 2023”да янги лойиҳаларни таклиф қилмоқда

Фото: UZTELECOM

Мамлакатимизни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IT-хабга айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш натижасида эришилаётган ютуқлар фикримиз тасдиғидир.

Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан бир неча йилдан буён ўтказиб келинаётган ва анъана тусини олган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги эса мазкур йўналишда амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолиятлар, соҳа имкониятлари ҳамда амалий натижаларни муҳокама қилишнинг халқаро майдонига айланмоқда.

Жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган “ICTWeek Uzbekistan – 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида “Ўзбектелеком” АК ҳам соҳа янгиликлари ва инновацион ғоялари ўрин олган стенди билан фаол иштирок этмоқда.

ICTEXPO 2023 кўргазмаси доирасида UZTELECOM томонидан соҳа тараққиётида янгича технологик ечимлар, телекоммуникация ва IT соҳасидаги энг илғор янги маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Маълумки, UZTELECOM жорий йилда мобил алоқа тармоғини модернизация ва кенгайтириш лойиҳаси доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бешинчи авлод тармоғи қамровини амалга оширди. Шу боис ICTEXPO 2023'да 5G тармоғи ёрдамида инновацион телекоммуникация хизматлари орқали янада қулайлик яратишни таклиф қилмоқда. Мисол учун, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги соҳасида, “Ақлли уй”, “Робот қўли”, WTTx, SIMkomat каби лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш имконини берувчи рақамли хизматлар кўргазмасини ташкил қилди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, UZTELECOM фаол татбиқ этаётган янги WTTx технологияси оптик толали уланишлар билан таққослана оладиган юқори тезликдаги симсиз Интернетга уланишни таъминлайди. Бу, симли инфратузилма чекланган чекка ҳудудлардаги аҳоли ҳам юқори сифатли интернетдан баҳраманд бўлишлари мумкинлигини англатади.

Ҳужжатларни тақдим этмасдан туриб мобил тармоққа бир зумда уланиш имконини берувчи SIM Komat инновацион хизмати ташрифчиларнинг алоҳида эътиборини тортди. FACE ID орқали шахсни текшириш технологияси SIM-карта сотиб олишни сезиларли даражада осонлаштиради ва мижозларни кераксиз расмиятчиликлардан халос қилади.

UZTELECOM томонидан мамлакат аҳолисининг хавфсизлик ва қулайлик даражасини оширадиган “Видео кузатув ва Домофон” янги интеграциялашган хизматининг жорий этилиши муҳим янгилик бўлди. Ушбу хизмат ёрдамида фойдаланувчилар уй атрофидаги ҳудуд ва кириш йўлакларини кузатиш учун видеокамераларга уланишлари, архивдаги ёзувларни дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн кўришлари, шунингдек махсус иловалар орқали домофондан мобил қурилмаларга келадиган қўнғироқларни қабул қилишлари мумкин. Бу ташрифчилар билан икки томонлама аудио ва видео алоқани амалга ошириш, мобил қурилмалардан эшикларни очиш, ташрифлар тарихини кўриш ва битта илова орқали турли манзиллардаги бир нечта домофонларга киришни бошқариш имконини беради. Android ва iOS қурилмаларида фойдаланиш имконияти ушбу интеграциялашган хизматни фойдаланувчилар учун анча қулай қилади.

Компания, шунингдек, тадбиркорлар учун 5G асосидаги тармоқ ечимларини таклиф этади. UZTELECOM қишлоқ хўжалиги лойиҳаси мисолида фермерларга дала ва ўсимликлар намлиги, ҳаво ҳарорати ва тупроқ сифати каби муҳим маълумотларни масофавий датчиклар ёрдамида кузатиш имкониятини тақдим этади. Бу ҳосилдорликни ошириш, суғоришни самаралироқ режалаштириш ва ҳосил прогнозларини яратишга ёрдам беради.

Интерактивни севувчилар UZTELECOMʼнинг ўйин ишланмаларидан фойдаланиб ўйинлар оламига шўнғиб кетишлари мумкин. Ушбу уникал ўйинлар ўйинчиларни ҳақиқат ва зулмат қўшилиб кетадиган сирли дунёга олиб киради ва уларга унутилмас таассурот тақдим этади.

Ушбу инновациялар ва хизматлар мижозлар ҳаётини яхшилаш ва илғор рақамли технология ечимларини тақдим этишга бўлган UZTELECOMʼнинг кучли интилишидан далолат беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид