Ўзбекистон | 07:40 / 02.11.2023
3616
1 дақиқада ўқилади

Ашхободда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва ЕХҲТ бош котиби форуми ўтказилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва ЕХҲТ бош котиби форумида иштирок этди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва ЕХҲТ бош котиби форумида иштирок этди.

«Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби форумида иштирок этдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Қайд этилишича, ЕХҲТ бош котиби Ҳельга Шмид ҳамда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан умумий кун тартибининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилган.

Хусусан, чегара хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва транспорт алоқаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон 1992 йил 26 февралдан буён ЕХҲТ (собиқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгаши) аъзоси бўлиб, 2018 йил феврал ойида мамлакат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси фаолиятидаги иштирокини тиклаган.

Мавзуга оид