Донецк марказига зарба ва Работинеда ташлаб кетилган позиция. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 622-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Донецк маркази ўққа тутилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, 11 киши яраланган, деб хабар қилди «ДХР» раҳбари Денис Пушилин. Манбаларга кўра, шаҳарга HIMARS орқали зарба йўлланган.
- ОАВ маълумотига кўра, Еврокомиссия 8 ноябр куни Украинанинг ЕИга қўшилиши бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилади.
- Россия Россия Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномадан чиқди, бу АҚШ ҳам ушбу шартномани тарк этиши, НАТО мамлакатлари эса ўз иштирокини тўхтатиши ортидан рўй берди.
- Россия қўшини Кривий Риҳ яқинидаги инфратузилмалар объектига зарба йўллади, оқибатлар тўғрисида маълумот йўқ.
- Залужниянинг ёрдамчиси Геннадий Частяков ўз туғилган кунида совға қилинган граната портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Украина ИИВ бахтсиз ҳодиса рўй берганини маълум қилган.
- Россия мудофаа вазирлиги Қрим ва Қора денгиз устида 17 та учувчисиз учиш қурилмалари уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Дронлар парчалари тушиши оқибатида бир киши жароҳат олган.
- Зеленский «ҳозир сайлов ўтказиш вақти эмаслиги»ни маълум қилди. Режага кўра, Олий Рада учун сайловлар 31 октябр куни ўтиши керак эди, навбатдаги президентлик сайловлари муддати эса кейинги йилнинг март ойи охирги куни.
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
7 ноябр куни Украина қуролли кучлари Россия томонидан аннексия қилинган Донецк шаҳрини ўққа тутди, деб хабар берган «ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин. Зарбалар оқибатида фуқаролик инфратузилмасининг тўртта объектига зарар етган. «Ракета тўғридан тўғри меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси биносига урилган», — деган Пушилин. У Буденнов райони ўққа тутилиши оқибатида бир киши яраланиб, тўққизта кўп квартирали турар жой биноси ҳамда битта тиббиёт муассасаси шикастланганини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, зарба HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими орқали берилган.
Аннексия қилинган Донецк шаҳри раҳбари Алексей Кулемзин 8 ноябр тонгидаги маълумотларга кўра, шаҳар ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, 18 киши жароҳатланганини айтган.
Украина ҚК жангчилари қайтариб олинган «Икс» позицияда — Запорижжя области Работино қишлоғи яқинидаги стратегик тепалик
Киевдаги аскар
Мавзуга оид
20:12 / 30.12.2024
Россия ва Украина «150 га 150» формуласи бўйича асирлар алмашди
18:55 / 30.12.2024
Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
15:16 / 30.12.2024
Украина бригадаси командири қийноқлар учун қўлга олинди
13:53 / 30.12.2024