Ўзбекистон | 08:01 / 08.11.2023
5379
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1,2 миллионта камбағал оила рўйхати шакллантирилди

Ўзбекистонда 1 миллион 200 мингта камбағал оила рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилди.

Фото: LiveJournal

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилиб, “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилган. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент тасдиқланган.

Йил якунига қадар республикада 127 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги конвенция сини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласи ўрганилди.

Ўрганиш натижасида конвенцияни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мавзуга оид